Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтнинг 4 та туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Табиий газнинг вақтинча тўхтатилиш сабаби, ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

196views0replies
0

UzNews.uz

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳар Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 18-апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз пойтахт" газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Юнусобод тумани
Аҳоли истеъмолчилари: “Туркқўрғон” МФЙдаги 140 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар: 12 та
Олмазор тумани
Аҳоли истеъмолчилари: “Тахтапул” даҳасида кўп қаватли уйларидаги 1210 та хонадон
“Чилтўғон” МФЙдаги 180 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар: 11 та
Шайхонтоҳур тумани
Аҳоли истеъмолчилари: “Тахтапул” МФЙдаги 110 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 320 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар: 8 та
Мирзо Улуғбек тумани
Аҳоли истеъмолчилари: Пилла кўчасидаги 54 та ерли хонадон.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
196views0replies
0

Комментарии