Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистоннинг AKSUM ҳарбий-саноат компанияси БААда ҳам ўз заводини очмоқда

Чирчиқ шаҳрида жойлашган AKSUM ҳарбий-саноат компанияси Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқариш географиясини кенгайтирмоқда.

698views7replies
5

Дубай шаҳрининг саноат туманида зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича AKSUM ARMORED VEHICLES LLC компаниясининг янги заводи очилмоқда, бу Улуғбек Мақсумов бошчилигида 4 та кенг кўламли заводлар таркиби билан иккита давлат ҳудудида фаолият юритаётган халқаро AKSUM компаниялари гуруҳининг шаклланишини якунлайди.
2021 йилнинг ноябрь ойидан Чирчиқ шаҳрида зирҳли техникаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Заводларга тадбиркор Мақсумов томонидан асос солинган бўлиб, у мудофаа саноатидаги тадбиркорлик фаолиятини 2008 йилда Бирлашган Араб Амрликларида бошлаган. Ишлаб чиқариш технологияларига юқори талаб ва Ўзбекистоннинг ҳарбий саноатини кенгайтиришга бўлган қизиқиш шахсий AKSUM брендининг яратилишига сабаб бўлган.
Шу тариқа, 2021 йилдан бери Ўзбекистон ҳудудида 2 та AKSUM заводлари фаолият юритмоқда. Улардан бири қуруқликка мўлжалланган зирҳли техника ишлаб чиқаришга йўналтирилган AKSUM VPK бўлса, иккинчиси зирҳли қайиқлар ишлаб чиқаришга қаратилган AKSUM Marine брендидир. Қайд этиш жоиз, AKSUM Marine 2019 йилда БАА учун зирҳли ва махсус қайиқлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича лицензия олган.
AKSUM компаниялари гуруҳи ўз маҳсулотларини ички ва халқаро кўргазмаларда демонстрация қилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасини ҳарбий саноатни ривожлантиришдаги технологик имкониятлари ва ютуқлари билан намойиш қилган.
2022 йилнинг ноябрь ойида AKSUM компанияси Тошкентда бўлиб ўтган Securex Uzbekistan кўргазмасида иштирок этиб, унда ҳам ҳарбий автомобилларни, ҳам тезкор зирҳли катерларни намойиш қилди.
2023 йилнинг февраль ойида эса компания Ўзбекистонни Абу Дабида ўтказилган IDEX ҳарбий кўргазмасида тақдим қилиб, халқаро аренада нафақат республиканинг ҳарбий саноатни ривожлантиришга бўлган қизиқиши, балки унинг технологик имкониятлари ва ютуқларини ҳам кўрсатди.
Реклама ҳуқуқи асосида
698views7replies
5

Комментарии