Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда "валютчик" эркак ўлдирилиб, хонадон молхонасига кўмиб юборилди

Қотилликда гумонланаётган шахс марҳумни 40 млн сўм учун ўлдирган.

7182views0replies
0

Сурхондарё ИИБ

Жорий йилнинг 26 апрель куни Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи, бундан аввал бедарак йўқолганлиги тўғрисида хабар берилган 1986 йилда туғилган эркакнинг жасади молхонада қотиллик аломатлари билан топилди, дея UzNews.uz'га хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.
Манбанинг маълум қилишича, марҳум валюта айирбошлаш билан шуғулланган ва жиноятни содир этганликда гумонланаётган шахс жабрланувчида пул борлигини аввалдан билган. Ундаги пулларга эга чиқиш мақсадида у ўлдириб, ўзи яшайдиган хонадон молхонасига кўмиб юборган ҳамда марҳумнинг ёнида бўлган 40 миллион сўмни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж,и" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7182views0replies
0

Комментарии