Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда давлат боғчалари учун ойлик тўлов миқдори ошади — нархлар рўйхати

Дастлаб 2024 йил 1 июндан нархлар ошади сўнг, 2025 йил 1 январдан бошлаб яна кўтарилади.

1059views0replies
0

Қашқадарё

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
Қайд этилишича, 1 июндан Тошкент шаҳрида битта оиладан битта болага 4-5 соат тарбия учун ойлик 46 минг сўм, агар битта оиладан икки ва ундан ортиқ бола боғчага борса уларнинг ҳар бири учун 31 минг сўм этиб белгиланди. Мазкур нарх 24 соат учун эса мос равишда 352 минг сўм ва 251 минг сўм этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2021 йилда нархлар ўзгарган эди.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб ҳам нархлар яна ўзгаради. Қуйида нархлар рўйхати билан танишиш мумкин:
1059views0replies
0

Комментарии