Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида боғдаги 800 тупга яқин дарахтлар ёниб кетди

Фуқаро томорқасидаги қамиш ва хашакларни ёқиб юбориши натижасида аланга бошқа жойларга ҳам ўтиб кетган.

80views0replies
0

t.me/ekologuz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида боғ ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология бошқармаси маълумот берди. 
Қайд этилишича, Оҳангарон тумани “Ўзбекистон” МФЙ Истиқлол кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро Р.С. томорқасида ободонлаштириш ишларини амалга ошириб, тўпланган қамиш ва хашакларни ёқиб юбориши оқибатида аланга маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёси муҳофаза зонаси ва туман захирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонига ўтиб кетган.
У ерда мавжуд мевали 41 туп жийда, 11 туп ёнғоқ ҳамда манзарали 678 туп қирчин ва 8 туп терак дарахтлари ёниб кетиши натижасида табиатга 459 млн 657 минг сўм моддий зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.С.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 198-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Оҳангарон туман ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
80views0replies
0

Комментарии