Излаш
RUUZ

Спорт

Осиё кубоги U-23: Ўзбекистон ОТЖ футболчилари бугун Малайзияга қарши майдонга тушади

Париж-2024 йўлланмасини берувчи футбол бўйича Осиё чемпионатида Тимур Кападзе шогирдлари бугун ўз юришини бошлайди.

99views0replies
0

UzNews.uz

Куни кеча футбол бўйича Қатар яшил майдонларида Олимпия терма жамоалар ўртасида Париж-2024 йўлланмасини берувчи Осиё чемпионатига старт берилди.
Ушбу мусобақада Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси "D" гуруҳидаги илк учрашувни Малайзия терма жамоасига қарши баҳс билан бошлайди. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ "D" гуруҳида Малайзия, Вьетнам ва Қувайт билан бир гуруҳдан жой олган.
99views0replies
0

Изоҳлар