Излаш
RUUZ

Криминал

Қўқонда 4 нафар шахсни ўлдириб, 23 йил жазодан қочиб юрган шахс умрбодга қамалди

Маҳкум пичоқ ва болта билан қуролланиб, бир оиланинг 4 нафар аъзосини ўлдириб, хонадонда бўлган мол-мулкни талон-торож қилиб, Россия давлатига қочиб кетган.

3526views0replies
0

UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида 4 нафар шахсни ваҳшийларча ўлдириб, 23 йил жазлдан қочиб юрган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда Олий суд Матбиот хизмати.
Унга кўра, суланувчи ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш, жиноятни содир этилишини осонлаштириш мақсадида, икки ва ундан ортиқ шахсларни тамагирлик ҳамда ўта шафқатсизлик билан ўлдириш ҳақида жиноий режа тузиб, 2001 йил 24 август кунидан 25 август кунига ўтар кечаси пичоқ ва болта билан қуролланиб, жабрланувчилар яшайдиган ҳовлига ярим кечаси келиб, девор орқали ҳовлига кирган. Уй эгалари ухлаб ётганидан фойдаланиб, бир оиланинг 4 нафар аъзосининг бош, юз ва бўйин соҳаларига болтанинг орқа қисми ва пичоқ билан кўп маротаба уриб, ваҳшийларча қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, жабрланувчилардан бирининг қўлида бўлган қора рангли агат тошли эркаклар узугини, бўйнидаги 45 сантиметрли тилла занжирини, хонадонда бўлган кўплаб тилла-тақинчоқлар ва пул маблағларини босқинчилик йўли билан олиб чиқиб ҳодиса жойидан яшириниб, Россия давлатига чиқиб кетган.
2022 йил 18 октябр куни судланувчи қидирувда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган ва жиноят ишининг унга нисбатан қисми очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Жорий йил 2 апрел куни апелляция инстанциясида кўрилган суд мажлисида, унга жиноятлар мажмуи билан узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони махсус тартибли колонияларда ўташ, жазони уч йилини тюрмага қамаш тариқасида ўтаттириш белгиланди.
3526views0replies
0

Изоҳлар