Излаш
RUUZ

Жамият

АҚШ Ўзбекистон Божхонасига СТ-40 кўрик мажмуасини топширди

АҚШ элчиси билан бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда СТ-40 кўрик мажмуасидан фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинди.

103views0replies
0

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Божхона қўмитасига АҚШнинг Экспорт назорати ва чегара хавфсизлиги (EXBS) дастури доирасида 50 дона СТ-40 кўрик мажмуасини топширди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. 
Божхона қўмитасида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда СТ-40 кўрик мажмуасини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтган.
АҚШ элчиси Ж.Хеник ушбу ускуналар чегара хавфсизлиги ва хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, АҚШ элчихонаси Божхона қўмитаси учун долзарб ва устувор ҳисобланган йўналишларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини қайд этди. АҚШнинг Қуролсизлантириш ва уларнинг тарқалишини олдини олиш фонди лойиҳа бошқарувчиси Д.Хирш эса келгусида Божхона қўмитаси учун зарур бўлган ускуналарни танлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш мумкинлигини билдирди.
Учрашувда жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида АҚШнинг EXBS дастури томонидан Божхона қўмитаси ходимлари учун СТ-40 кўрик мажмуасидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинди.
103views0replies
0

Изоҳлар