Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 3 млн рублни шарбат қутисига яшириб олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

Фуқаро нақд пулларни божхона декларациясида кўрсатмасдан қўшни давлатга чиқиб кетмоқчи бўлган.

75views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти "Фарход" чегара божхона постида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда нақд хорижий валютани яширинча олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, қўшни давлатга ўтиш учун "Фарход" чегара божхона постига кириб келган фуқаронинг сумкаси текширилганида, шарбат қутисига яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 млн Россия рубли борлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
75views0replies
0

Изоҳлар