Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги Бўрижар каналининг қирғоқ бўйида сайилгоҳ ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Яккасарой ва Чилонзор туманларидан ўтувчи Бўрижар канали бўйлаб ободонлаштириш ва соҳил бўйида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси билан танишди.

164views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков 17 апрель куни пойтахтимизнинг Яккасарой ва Чилонзор туманларидан ўтувчи Бўрижар каналининг қирғоқ бўйи ҳудудига ташриф буюриб, канал бўйлаб ободонлаштириш ва соҳил бўйида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди. 
Қайд этилишича, ҳоким пойтахт экология бошқармаси ва Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси мутахассислари иштирокида дарахтларнинг ҳолатини инвентаризация қилиш ва баҳолашдан ўтказиш ҳамда дарахтларнинг кесилмаслиги учун уларнинг ўсаётган жойини ҳисобга олган ҳолда лойиҳага ўзгартиришлар киритиш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида махсус техникалар учун тураргоҳ, аҳоли учун қулай бўлган жойларда қўшимча жамоат транспорти бекатларини ташкил этиш вазифаси берилди. Ободонлаштириш масалаларида эса самарали суғориш тизимини ташкил этиш, шунингдек, саноат зоналарига ягона код асосида замонавий, жозибали кўриниш бериш топширилди.
164views0replies
0

Изоҳлар