Излаш
RUUZ

Жамият

Пойтахт марказидаги кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушди

Ҳокимлик ҳодиса сабабларини маълум қилди.

305views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларидан бирида асфальт ўпирилиб тушгани акс этган суратлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, иссиқлик қувурида авария ҳолати юз берганлиги оқибатида асфальт ўпирилиб тушган.
"Миробод тумани ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб боришгани, чуқур атрофи ўраб олиниб, ушбу муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз",- дейилади хабарда.

305views0replies
0

Изоҳлар