Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи топ-10 корхоналар рўйхати эълон қилинди

Улардан энг йириги 48,3 минг нафар ходими билан "НКМК" АЖ турган бўлса, сўнгги ўринларда "UzAuto Motors", "Ўзбекнефтгаз", "Ҳудудгазтаъминот" АЖ кабилар бор.

1117views1replies
0

ngmk.uz

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги 236 мингдан ортиқ ишчи-ходимлари бўлган 10 та энг йирик иш берувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.
29 апрель ҳолатига кўра, энг кўп ходимларга эга компаниялар рўйхатига қуйидагилар киради:
1. "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ – 48 308 нафар;
2. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ – 36 629 нафар;
3. "Темирйўлинфратузилма" АЖ – 34 816 нафар;
4. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ – 20 873 нафар;
5. "Ромстар" МЧЖ қўшма корхонаси – 18 800 нафар;
6. "Ўзбектелеком" АЖ – 17 641 нафар;
7. "UzAuto Motors" АЖ – 16 628 нафар;
8. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ – 16 309 нафар;
9. "Ўзбекнефтгаз" АЖ – 13 926 нафар;
10. "Anglesey food" МЧЖ – 12 726 нафар.
1117views1replies
0

Изоҳлар