• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 мая 2025

Тошкент вилоятида фуқаро уйида йўлбарс ва питонлар боқаётгани аниқланди — видео

Экология вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.

850
0
Видеодан кадр

Тошкент тумани "Тутзор" МФЙда яшовчи Ш. А. томонидан яшаш хонадонида ноқонуний равишда 1 дона Амур йўлбарси ва 7 дона йўлбарсиман питон илонлари сақланаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг "Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 736-сон қарорига асосан 2025 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан кўпгина (рўйхат асосида) ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди. 

Ёввойи ҳайвонлар Ҳайвонот боғига топширилди. Бош прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда. 

Ушбу йўналишдаги экологик назорат тадбирлари Тошкент вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

850
0

Комментарии