• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
9 июня 2025

“Сангардак”да 913 млрд сўмлик туристик марказ қурилади

615 гектар майдонни эгаллаган ушбу лойиҳада 5 юлдузли меҳмонхона, ресторан ва санаториялар ўрин эгаллаган.

743
0

Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ошириш мақсадида "Сангардак" туристик маркази барпо этилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Умумий қиймати 913,3 млрд сўм бўлган ушбу лойиҳа 615 гектар майдонни қамраб олади.

Марказда:

21 та ресторан, кафе ва барлар;

296 та савдо нуқтаси;

Меҳмонхоналар 4 та 3 юлдузли, 2 та 5 юлдузли;

10 та меҳмон уйлари;

Санаторий, маданий ҳордиқ маскани;

1,6 км дор йўли, "зип лайн" ва пикник ҳудудлари қурилади.

Бугун, 9 июнь куни вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов "Сангардак" туризм мажмуаси ва "Нилу" маҳалласини туризм қишлоғига айлантириш лойиҳалари ижроси билан танишди. Лойиҳалар халқаро талаблар асосида, сифатли ва самарали амалга оширилиши таъкидланди.

Хусусан, "Сангардак" туризм маркази лойиҳасини амалга оширувчилар – "Турон" банк, туризм соҳаси мутасаддилари ҳамда ташаббускор тадбиркорлар лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан ахборот берди.

Туризм маркази ва туризм қишлоғи ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудуддаги инфратузилмани яхшилаш юзасидан келгусидаги вазифалар белгиланди.


743
0

Комментарии