• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 июня 2025

Австриядаги мактабда отишма содир бўлди: 10 киши ҳалок бўлган — видео

Қуролланган жиноятчи 22 ёшли собиқ талаба экани аниқланди.

1092
0
Видеодан кадр

Австриянинг Грац шаҳрида жойлашган мактабда 10 июнь куни тонгда қуролли ҳужум содир бўлди. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ҳужумчи мактаб ҳудудига кириб, ўқ узган. 

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етган. Ҳалок бўлганлар орасида ўқувчилар бор. Яна бир неча киши яраланган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда қурбонларнинг шахси ўрганилмоқда.

Тасдиқланган маълумотларга кўра, жиноятчи 22 ёшли собиқ талаба.  Айтилишича, унинг ёнида узун тўппонча (тахминан ов милтиғи) бўлган.

Полиция ҳужумчини ҳибсга олганини ва ҳозирда у сўроқ қилинаётганини маълум қилди. Воқеа жойи ўраб олинган, мактаб ўқувчилари хавфсиз ҳудудга кўчирилди.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳужумнинг сабаблари ва ҳужумчининг шахси ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Грац шаҳар ҳокимияти ва мактаб маъмурияти ота-оналарни хотиржам бўлишга чақирди.

1092
0

Комментарии