• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 13 июня 2025

Ўзгидромет ўзбекистонликларни жуда кучли жазирама келишидан огоҳлантирмоқда

Келгуси ҳафтадан иссиқ ҳаво кутилмоқда, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +44 даражагача кўтарилади.

1002
0
UzNews.uz

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. 

16-17 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 июнда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-44 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобилларни дарахтлар ва енгил конструксияли қурилмалар остида қолдирмаслик тавсия этади.

1002
0

Комментарии