• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 9 июля 2025

Янги Ўзбекистон йўлининг "Янги Ўзбекистон" боғига туташ қисми 1 ойга ёпилади

"Янги Ўзбекистон" боғида йўл қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли транспорт қатнови вақтинчалик тўхтатилади.

1520
0
UzNews.uz

Янги Ўзбекистон кўчасининг "Янги Ўзбекистон" боғи манзилида ер ости йўл ўтказгичи қурилмоқда ва қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан бугун соат 07:00 дан 9 август кунига қадар Янги Ўзбекистон йўлининг (Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келишда) "Янги Ўзбекистон" боғига туташ қисмидан автоуловлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Автоуловлар ҳаракати "Янги Ўзбекистон" боғи чегара ҳудудидаги йўл орқали "Миллий боғ" кўчасига йўналтирилади.

1520
0

Комментарии