• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 июля 2025

"Зомин қозон патири" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Мазкур нон давлат реестрида 20-географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиб, унинг номи, сифати ва келиб чиқиш манбаи қонуний ҳимояга эга бўлди.

1122
0

Зомин қозон патири – Жиззах вилоятининг Зомин туманида қадимдан тайёрланадиган нон маҳсулоти бўлиб, алоҳида қорилган хамир, маҳаллий сут ва сариёғ билан қозонда пиширилади. У ўзининг ноёб таъми ва сифат хусусиятлари билан ажралиб туради.

Энди "Зомин қозон патири" Ўзбекистон давлат реестрида 20-географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг номи, сифати ва келиб чиқиш манбаи қонуний ҳимояга эга бўлади.

Бу ҳудудий брендни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва истеъмолчиларга сифатли, оригинал маҳсулотни тақдим этишга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида. географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослигини ва сифатини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи белги. У маҳсулотнинг келиб чиқиш жойини, анъанавий рецептини ва ўзига хос хусусиятларини давлат даражасида кафолатлайди.


1122
0

Комментарии