• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 июля 2025

Қашқадарёда "газ заправка"даги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ёнғин кўлами ва етказилган зарарларнинг миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

1116
0
UzNews.uz

Аввалроқ, бугун, 16 июль куни Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани “Олтиндала” МФЙда жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш содир бўлганлиги ҳақида хабар бергандик.

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ёнғин кўлами ва етказилган зарарларнинг миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин келиб чиқишини аниқлаш бўйича суд-кимёвий, биология, криминалистика ва ёнғин техникавий экспертизалари тайинланди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

1116
0

Комментарии