• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 29 июля 2025

Қўқонда яшаш хонадонда сақланаётган 1 млд сўмлик пиротехника воситалари аниқланди

Жами 66 та қутиларда 3700 донага яқин "7 SHOTS" номли мушак пиротехника воситалари ҳолати бўйича тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

848
0
Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Қўқон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда олдиндан кузатувга олинган ушбу шаҳар ҳудудида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги Damas автомашинаси яшаш хонадонларининг бирини олдига яқинлашган вақтида белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнида автомашина салонида 16 дона қутиларда жами 900 донага яқин мушак пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳайдовчининг кўрсатмасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, автомашина яқинлашган хонадон ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадонида ҳам 50 дона қутиларда жами 2800 дона мушак пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбир давомида дастлабки қиймати 1 млрд 35 млн сўмлик жами 66 та қутиларда 3700 донага яқин "7 SHOTS" номли мушак пиротехника воситалари ҳолати бўйича тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

848
0

Комментарии