• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 4 августа 2025

Сурхондарёда савдо маркази ёниб кетди — видео

Ёнғин 4 соат давом этган. Уни ўчиришга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, ҳамда 2 та сув ташувчи техника жалб этилган.

1687
0
Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, 2025 йил 4 август куни, соат 03:02 ларда, Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган уч қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. 

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 03:15 да етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да қуршаб олинди. Ёнғинни ўчириш ишларига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, ҳамда 2 та сув ташувчи техника жалб этилган.

Ёнғин соат 07:30 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича тегишли мутасадди идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

1687
0

Комментарии