• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 7 октября 2020

Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бошқарманинг аввалги бошлиғи Илҳом Нарзиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилган.

1846
0
ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Саидов Ғафур Нормуродович Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.  

Ғафур Саидов 2000 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт фанлари номзоди. Бухоро вилоят онкология диспансери бош врачи, Республика нейрохирургия илмий маркази директори ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 

У шу кунга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди. 2019 йилдан халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати сифатида сайланган.

Бошқарманинг аввалги бошлиғи Илҳом Нарзиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилган.

1846
0