• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 8 августа 2025

Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик талаба чўкиб кетди

ТИВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

2113
0
turumba.ru / Иллюстрация

Ўзбекистонлик 22 ёшли талаба 7 август куни Болгариянинг Созопол шаҳрида фожиали ҳалок бўлди. Ўзбекистонлик йигит сувда чўкётган қизни кўриб, уни қутқаришга шошилган. Ҳодиса қирғоқнинг қояли қисмида содир бўлган. 

Йигитни кучли тўлқин қоплаб олди ва у тошларга урилиб кетди. Унинг танаси сувдаги катта харсанглар орасида тиқилиб қолди.

Жасадни сувдан чиқариб олиш учун тўққиз соатдан кўпроқ вақт кетди.

ТИВ хабарига кўра, воқеа ҳақида маълумот олинганидан сўнг дарҳол Болгария ҳудудини назорат қилувчи Истанбул шаҳридаги Бош консулхона билан алоқа ўрнатилган.

Ҳозирда дипломатлар марҳумнинг яқинлари ва Болгариянинг тегишли давлат идоралари вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

2113
0

Комментарии