• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 6 октября 2020

Йил бошидан буён 200 минг тоннага яқин ўсимлик мойи ишлаб чиқарилди – "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси

Республикада ёғ-мой ишлаб чиқарувчи 340 дан ортиқ корхона мавжуд бўлиб, шулардан 100 га яқини ўсимлик мойи ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

1847
0
Sputnik / Сергей Венявский

Бугун, 6 октябрь куни озиқ-овқат маҳсулотларида нарх белгилаш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилишига таъсир этувчи омиллар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида сўнгги пайтларда ёғ-мой маҳсулотлари нархининг ошиб кетганига оид хабарларга тўхталиб ўтилди.

Қайд этилишича, Республикада ёғ-мой ишлаб чиқарувчи 340 дан ортиқ корхона мавжуд бўлиб, шулардан 100 га яқини ўсимлик мойи ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Уларнинг йиллик хом ашёни ишлаб чиқариш қуввати 3 000 000 тоннани ташкил этади.

–  Январь-сентябрь ойларида республика бўйича 181 000 тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқарилди. Чет мамлакатлардан қўшимча равишда 170 000 тоннага яқин ўсимлик мойи импорт қилинди, - деди "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Аҳрор Абдураҳимов.

Шунингдек, матбуот анжуманида республиканинг 70-80% мойли ашёси техник пахта-чигити эканлиги айтилди. 

Таъкидланишича, корхоналарнинг 5-6 таси ишга тушган, яна бир ҳафтада корхоналар ишга туширилади ва пахта корхоналаридан олинадиган техник чигитдан ишлаб чиқариладиган мой маҳсулотлари тўлиқлигича аҳолига йўналтирилади, бу эса нарх-наво пасайишига хизмат қилади.

1847
0