• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 августа 2025

Исроилнинг шифохонага ҳужумида 4 нафар журналист ҳалок бўлди — видео

Исроилнинг Газодаги Нассэр шифохонасига авиаҳужумида камида 15 киши ҳалок бўлган.

904
0
aljazeera.com

Жанубий Газода жойлашган Нассэр шифохонаси Исроил авиаҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлгани, улар орасида тўрт нафар журналист ҳам борлиги маълум қилинди.

Ҳалок бўлганлар қаторидан қуйидаги журналистлар аниқланди:

  • Ҳуссам ал-Масри (Reuters),
  • Марям Абу Дагга (Associated Press),
  • Муҳаммад Салама (Al Jazeera),
  • Муоз Абу Таха (NBC).

Шунингдек, Reuters фотомуҳбири Ҳатем Халед жароҳат олгани хабар қилинган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозиргача можаро давомида 190 дан ортиқ журналист ҳалок бўлган. Бу эса журналистлар учун энг хавфли можаролардан бири сифатида баҳоланмоқда.

904
0

Комментарии