• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2020

Тошкент аҳолиси иссиқлик таъминотининг янги тарифлари ҳақида огоҳлантирилди

Иситиш мавсумининг қачон бошланиши Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.

2194
0
UzNews.uz

"Тошиссиққуввати" ДУК 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, истеъмолчилар учун иссиқлик таъминоти хизматларига янги тарифларни эълон қилди.

Унга кўра, 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб, иситиш даврининг бир кунига иситиш майдонининг 1 кв.м учун ҳисоб-китоб тўлов тизимига ўтказилади.

"Тошиссиққуввати" ДУК иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф – 142 сўм миқдорида белгилаган.

Иситиш мавсумининг бошланиши Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.

Қолган тарифлар аввалги даражада қолади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон президентининг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-4542-сонли қарори қабул қилинганди.

2194
0