• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 сентября 2025

Зироат Мирзиёева Нью-Йоркдаги маданий тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия маданий меросига бағишланган кўргазмада иштирок этди.

632
0

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Туркия Республикаси Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан ушбу мамлакат маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди.

Экспозицияда Анадолунинг анъаналари, ҳунармандчилик ва маданиятни замонавий дизайн билан бирлаштирган асрлик мероси тақдим этилди. Кўргазмада миллий матолар, қўлда тўқилган гиламлар, "телкари" ва "казазиё" услубидаги заргарлик буюмлари, кулолчилик намуналари, ёнғоқдан ўймакор сандиқлар ва мисдан қўлда ясалган идишлар намойиш этилди.

Кўргазмага ташриф чоғида Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдоған халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбирда, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси муносабати билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг рафиқалари, хорижий делегацияларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.

632
0

Комментарии