• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 октября 2025

Бу ҳафтада 28 даражага етадиган қуруқ ва иссиқ ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар келгуси янги иш ҳафтаси учун республика об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

716
0

Ўзгидромет хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат фони иқлим меъёридан бироз юқори бўлади.

Ҳарорат кечалари 8-13 даражани ташкил этади, кундуз кунлари ҳафта бошида 20-25 даража бўлади, ҳафта охирига келиб 23-28 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 30-32 даражагача кўтарилади.

10 октябрь – жума куни республика шимолида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 22-24 даражани ташкил этади.

Ҳафта давомида кечалари 9-12 даража, кундуз кунлари 23-26 даража атрофида бўлади.

716
0

Комментарии