• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 октября 2025

Расман: Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийига айланди

Италиялик машҳур мутахассис, 2006 йилги жаҳон чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби Фабио Каннаваро миллий терма жамоани қабул қилиб олди.

745
0
УФА

Италиялик 52 ёшли мураббий Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

ЎФА билан бир йил муддатга тегишли шартнома имзоланди.

Жамоанинг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе мураббийлар штабига кирди. У жаҳон чемпионатида Каннаварога ёрдамчи бўлади.

Фабио Каннаваро бунгача Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд," Саудиянинг "Ан-Наср," Италиянинг "Беневенто" ва "Удинезе," Загребнинг "Динамо" клубларини бошқарган. Унинг мураббийлик фаолиятидаги энг кўзга кўринган ютуғи 2019 йилда "Гуанчжоу Эвергранд" билан Хитой чемпионатида ғалаба қозонган. Шунингдек, у 2006 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб, "Олтин тўп"ни қўлга киритган.

Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ф.Каннаваро билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

745
0

Комментарии