• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 октября 2025

Тошкентда метрода қизга тегажоғлик қилган талаба 5 суткага қамалди

20 ёшли эркак метро вагонида қизга жинсий шилқимлик қилиб, уни ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди. Суд унга маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

1298
0
UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида қизга тегажоғлик қилган 20 ёшли талаба Д.Б.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.

Аниқланишича, 26 сентябрь куни Д.Б. метро вагонида бўлган вақтида Ш.И.нинг жинсий аъзоларига қўл теккизган. Қиз ундан нега бундай қилганини сўраганидан сўнг, айбланувчи уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Судда йигит қўли тасодифан қизга тегиб кетган бўлиши мумкинлигини айтган. Шу билан бирга, у ҳақиқатан ҳам уни ҳақорат қилганини тан олган.

Суд ҳолатни ўрганиб чиқиб, МЖтКнинг 183-моддасини (майда безорилик) МЖтКнинг 41-1-моддасига (шаҳвоний шилқимлик) қайта квалификация қилди. Суд ҳукмига кўра, айбланувчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

1298
0

Комментарии