• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 ноября 2025

Хоразмда вояга етмаган қизга жинсий аъзосини ушлатмоқчи бўлган эркак 5 суткага қамалди

У вояга етмаган қизга жинсий аъзосини қўли билан ушлаб, эҳтиёжини қондиришни талаб қилган.

1351
0
Олий суд / Иллююстрация

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судида МЖтК 411-моддасининг 1-қисми ва 52-моддасининг 2-қисми билан фуқаро А.Қ.га нисбатан суд иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, А.Қ. шу йилнинг 17 октябрь куни автомашинасига йўловчи тариқасида чиққан 2009 йилда туғилган вояга етмаган С.Р.ни Бешта маҳалласидаги очиқ дала майдонига олиб бориб, унга жинсий аъзосини қўли билан ушлаб, эҳтиёжини қондиришни талаб қилган. Унинг хоҳишига қарши равишда унга нисбатан шаҳвоний тусдаги яъни жинсий алоқага ишора қилиб чақириб, хоҳишига зид равишда уни оёқларидан силаб, тегиниб шилқимлик қилган.

Суд ҳукмига кўра, А.Қ. МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисми ва 52-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Унга шу модда билан 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

1351
0

Комментарии