• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 17 ноября 2025

Ўзбекистон ва Туркманистон "Шовот-Тошҳовуз" қўшма чегараолди савдо зонасини ишга туширди

Хоразм вилояти ва Тошҳовуз вилояти ўртасида жойлашган мазкур ҳудуд ўзаро савдо-сотиқни кенгайтириш, ҳудудлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

1066
0
president.uz

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон ва Туркманистон "Шовот-Тошҳовуз" чегараолди қўшма савдо зонасини ишга туширди. Маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди.

Зона ҳудудида дирекция, божхона, карантин, фитосанитария ва ветеринария хизматларининг маъмурий бинолари, савдо павильони ва омборхоналар жойлашган.

Шунингдек, "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари ва интерактив тизимлар, банк, тиббиёт ва меҳмонхона хизматлари, катта сиғимли автотураргоҳ мавжуд.

Қайд этилишича, ҳудуд фаолияти Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти - умумий аҳолиси 3,5 миллиондан ортиқ бўлган икки муҳим ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

1066
0

Комментарии