• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 декабря 2025

Муҳим объектлар юзни аниқлаш технологиялари, дронларга қарши қурилмалар ва дронлар билан жиҳозланади

Келгуси йилдан бошлаб банклар, корхоналар ва ҳокимликларда юзни таниш тизимлари ўрнатилади, стратегик объектлар босқичма-босқич учувчисиз учиш аппаратлари билан жиҳозланади.

580
0

Объектлари ўта муҳим ва тоифаланган объектлар бўлган вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга уларни қўшимча ҳимоя қилиш чораларини кўриш топширилди.

Президент қарорида 2026 йил охиригача қўриқланадиган объектларни учувчисиз учиш аппаратлари ва учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш воситалари билан босқичма-босқич жиҳозлаш кўзда тутилган.

2026 йил 1 январдан бошлаб қўриқланадиган объектлар - банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа муассасаларда фуқароларнинг кириш-чиқиш жойларида шахсни таниб олиш функцияси билан жиҳозланган воситалар босқичма-босқич ўрнатилади.

Мазкур қурилмалар вазирликнинг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази" давлат муассасасининг ахборот маълумотлар базалари билан интеграция қилинади.

580
0

Комментарии