• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 30 декабря 2025

Сирдарёда 4 нафар йўловчиси бўлган автомобиль каналга тушиб кетди: фақат ҳайдовчи омон қолди

24 ёшли ҳайдовчи футбол ўйинидан кейин танишларини олиб кетишга рози бўлган. Ҳодиса оқибатида барча йўловчилар ҳалок бўлган.

2101
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 26 декабрь куни тахминан соат 21:30 атрофида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи тўрт нафар танишини стадиондан олиб, уларнинг уйи томон йўл олган. Йўлда у бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль йўловчилар билан бирга каналга тушиб кетган.

Ҳайдовчи чўкаётган автомобилдан чиқишга муваффақ бўлган. У касалхонага ётқизилган.

19-20 ёшли тўрт нафар йўловчи эса чўкиб кетган. Уларнинг барчаси бир маҳаллада яшагани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

2101
0

Комментарии