• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 января 15:31

Фарғонада ўқитувчиларнинг ноқонуний навбатчилиги ҳақидаги хабарлар ортидан мактаб директори ишдан бўшатилди

Мактаблардан бирининг ўқитувчилари дарс соатларидан маҳрум қилиш билан қўрқитиб, навбатчилик қилишга мажбурланган. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан текширув ўтказилди.

1216
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 37-мактаб ўқитувчилари расмий дам олиш кунлари - 31 декабрдан 4 январга қадар ҳам мактабда қолишга ва тунги навбатчиликка мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу билан бирга, ўқитувчилар навбатчиликдан бош тортгани учун соатларини олиб қўйиш билан таҳдид қилинган.

Мазкур ҳолат Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, Бувайда туманидаги 37-сонли умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи фуқаро Х.Н. педагогик жамоага ўз хизмат вазифасига кирмайдиган вазифаларни юклаган. У амалдаги тартибларга зид равишда навбатчилик қилишни талаб қилган.

Бошқарманинг 2025 йил 6 январдаги буйруғига асосан фуқаро Х.Н. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Тизим раҳбарлари келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилди.

1216
0

Комментарии