• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 30 января 18:04

Ўзгидромет 6 вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши ҳақида огоҳлантирди

Тоғларда ҳароратнинг пасайиши ва ёғингарчилик туфайли қор кўчиши хавфи бор.

723
0
UzNews.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 31 январь ва 1-3 февраль кунлари республиканинг қуйидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор:

Қашқадарё вилояти бўйича: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
Самарқанд вилояти бўйича: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти бўйича: Бахмал, Зомин туманларида;
Тошкент вилояти бўйича: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида;
Наманган вилояти: Поп туманида.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга чиқувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.

723
0

Комментарии