• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 февраля 16:54

Покистонда масжидда портлаш содир бўлди: 30 киши ҳалок бўлди

Пойтахтдаги масжидда жума намози пайтида юз берган портлаш оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, 150 нафардан ортиқ одам жароҳат олган.

821
0
Ижтимоий тармоқ

ТАССнинг хабар беришича, Исломобод шаҳридаги (Покистон) масжидда содир бўлган портлаш оқибатида 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 31 нафар киши ҳалок бўлган, камида 169 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. 

Портлаш сабаблари ҳозирча аниқ эмас, бироқ хабарларда ҳодиса худкуш террорчи томонидан содир этилгани тахмин қилинмоқда. Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф содир бўлган воқеани қоралаб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Қайд этилишича, жабрланганлар Исломобод ҳамда Равалпинди шаҳарларидаги тиббиёт муассасаларига етказилмоқда.

821
0

Комментарии