• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 21 сентября 2020

Ўзбекистон 8 ойда қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотган

Давлат статистика қўмитасига кўра, ташқи савдо айланмасида жами экспорт ҳажми 11,6 млрд. AҚШ долларини ташкил этган.

1173
0
Bloomberg / Getty Images

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-август ойлари ташқи савдо статистикасини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон 8 ойда қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига 147,2 фоизни ташкил этиб, 1,8 млрд. AҚШ долларига кўп.

Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 фоизни ташкил этоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон август ойида 2,5 млрд.доллардан зиёд суммага олтин экспорт қилган.

Август ойида олтинсиз экспорт хажми 800 млн.доллардан сал ошган. Импорт эса 2 баробардан зиёд – қарийб 1 700 млн.долларни ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд. AҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. AҚШ долларига камайган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт 11,6 млрд. AҚШ доллари, импорт ҳамжи 12,9 млрд. AҚШ долларига тенг бўлиб, ташқи савдо айланмаси салдоси -1,3 млрд. AҚШ долларини ташкил этган.

1173
0