Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давергеодезкадастр қўмитаси хабар берди.
Шерзод Хабибуллаев 2017-2020 йиллар давомида Давергеодезкадастр қўмитаси Раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган бўлиб, соҳага ахборот технологияларини жорий этиш, аҳолига хизмат кўрсатишни тезкорлик ва содда йўл билан бажариш бўйича бир қанча ишларни амалга оширди.