• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 сентября 2020

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин ҳамкасбларига хат қолдирган

«Ҳурматли устоз касбдошлар, ҳар қандай шароитда ҳам коррупцияга йўл қўйманг», дейилади марҳумга тегишлилиги айтилган хатда.

2058
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.  

Маҳаллий нашрларга кўра, Китоб тумани «Боғбон» МФЙ Янгиқишлоқ қишлоғида яшаган Нурбек Турдиев тумандаги 13-сонли мактаб директори лавозимида ишлаб келиб, 31 август куни ўзи раҳбарлик қилган мактабнинг маъмурий биноси ҳожатхонаси болорига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи осиши оқибатида вафот этган. 

Текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, Н.Турдиев ўлимидан аввал 3 нусхада тилхат ёзиб қолдирган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу тилхатлар марҳумнинг тоғаси Латиф Эшқобиловда сақланмоқда.

«Ушбу тилхатларни терговга қадар текширув заруратига кўра судга оид хатшунослик экспертизаси тайинлаш учун тақдим қилиш талаб этилганда, Л.Эшқобилов ушбу ҳужжатларни нусхасини тақдим қилиб, асл нусхаларини тақдим қилишдан бош тортган.

Мазкур тилхатлар кўздан кечирилганда оила аъзоларидан рози эканлигини, фарзандларига ғамхўрлик қилишни, шунингдек, мактаб ўқитувчиларидан коррупцияга йўл қўймасликни сўраган», – дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Шунингдек, 18 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда ушбу ишга тааллуқли эканлиги айтилаётган хат сурати ҳам тарқалди. Хатдан марҳум директор ҳамкасбларига мурожаат қилиб, уларни «ҳар қандай шароитда ҳам коррупцияга йўл қўймаслик»га чақирганини кўриш мумкин.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

2058
0