• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 марта 11:55

Дам олиш кунлари ҳарорат +17 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

527
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 14 мартда кечқурун ва 15 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. 

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳаво 8-13 даража илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса 14-17 даража илиққача исийди.

Кечалари ҳам ҳарорат кўтарилади. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Фақат республиканинг айрим жойларида кечалари кучсиз совуқ сақланиб туради.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

Тошкентда 13-15 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 11-13 даража илиқ, дам олиш кунлари эса 13-15 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари 1 даража совуқдан 4 даража илиққача бўлади.

527
0

Комментарии