• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 апреля 15:35

Самарқандда Starlink қурилмасини ноқонуний олиб кирган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Автомобиль юкхонасида махсус рухсатномасиз республика ҳудудига олиб кириш ва фойдаланиш тақиқланган сунъий йўлдош ускуналари аниқланган.

616
0
Божхона

"Жартепа" чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Текширув давомида автотранспорт воситасининг юкхонасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган нархи қарийб 6 млн сўмлик "Starlink" қурилмаси борлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти электромагнит мослашув хизмати хулосасига кўра, ушбу сунъий йўлдош ускуналарини махсус рухсатномасиз республика ҳудудига олиб кириш ва фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ҳозирда фуқарога нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

616
0

Комментарии