• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 3 апреля 16:40

Андижонда чегарадан заргарлик буюмларини жинсий аъзосига беркитиб олиб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди

Фуқаронинг танасига яширилган, умумий қиймати қарийб 70 миллион сўмлик 15 дона, жами оғирлиги 54 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

644
0
Божхона

Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда "Дўстлик" чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистонга заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлган аёл ушланди.

Маълум қилинишича, Қирғизистон Республикасидан кириб келаётган фуқаро "яшил йўлак" орқали божхона назоратидан ўтаётган вақтида унинг шубҳали ҳаракатлари ходимлар эътиборини тортган. Ташқи кўринишда сезилмаган яширин буюмлар махсус сканер қурилмаси орқали аниқланган.

Текширув давомида фуқаронинг танасига яширилган, умумий қиймати қарийб 70 миллион сўмлик, 15 дона, жами оғирлиги 54 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу буюмлар аёл томонидан номаълум шахс топшириғига кўра, маълум миқдордаги ҳақ эвазига божхона назоратидан яширинча олиб ўтилмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

644
0

Комментарии