• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 15 сентября 2020

Пискент туманида янги "тўртлик" иш бошлайди

Тошкент вилояти Пискент туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтди.

2033
0
Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтди.  

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, сессияда Рихсиев Раҳимжон Миркадирович Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Р. Рихсиев меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Раҳимжон Рихсиев Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Шунингдек, сессияда Пискент тумани прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан озод этилиб, янги таркибда иш бошлаган сектор раҳбарлари таништирилди.

Унга кўра, Пискент туманидаги янги "тўртлик" –

Рихсиев Раҳимжон Мирқодирович - Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи

Джураев Алишер Ашуралиевич - туман прокурори

Милиев Шуҳрат Акмалович - туман ИИБ бошлиғи

Сайфиев Жасур Равшанович - ДСИ бошлиғи сифатида таништирилди.

2033
0