• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 апреля 21:26

Жавоҳир Синдаров FIDE номзодлар турнири ғолиби бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров энди жаҳон тожи учун ўйнайди.

810
0

Мусобақанинг 13-турида у нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гири билан дуранг ўйнади. Ушбу натижа Синдаровга турнир якунланишига бир тур қолганидаёқ муддатидан олдин биринчи ўринни қўлга киритиш имконини берди.

20 ёшли шахматчи мазкур ғалаба орқали жаҳон чемпионилиги учун расмий даъвогарга айланди. Энди у шахмат тожи учун курашда амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукешга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Номзодлар турнири ғолиби анъанавий равишда жаҳон чемпионига қарши ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади.

810
0

Комментарии