• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 мая 17:32

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Давлат раҳбари Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси етакчилари саммитида иштирок этади.

586
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17-18 май кунлари амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлади.

Ўзбекистон етакчиси БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси етакчилари саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Форум шаҳарларни барқарор ривожлантириш, арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлиги ва уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган.

Ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

586
0

Комментарии