• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 сентября 2020

Пахта – 2020: Теримчиларга аввалдан 500 минг сўмдан берилади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари пахта теришга жалб қилинганларга аввалдан пул маблағи берилишини маълум қилди.

2997
0
UzNews.uz

Кўнгилли равишда пахта тераман деб рўйхатга ёзилганларнинг ҳар бирига ишни бошламасдан туриб маош сифатида 500 минг сўмдан пул берилади.

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Узоқ чўл ҳудудларидаги пахта далаларидаги теримчиларга 1 кило пахтаси учун 1200 сўмдан берилади. Шунингдек, «подряд» раҳбарларига ҳам аввалдан 2 млн сўмдан берилади», дейди вазирлик вакили.

Баходир Умрзоқовга кўра, бу мавсумга тегишли молиявий тадбир ҳисобланиб, бунга етарли даражада молиявий манба ҳам шакллантирилган.

«Биз қўрқитиш орқали эмас, балки моддий рағбатлантириш механизми орқали жалб қилишимиз керак. Агар давлат талаблари бузиладиган бўлса, албатта улар жазога тортилади», деди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов.

2997
0