• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 5 сентября 2020

Самарқандда ИИБ профилактика инспекторини «Дамас» уриб кетди

Хизмат ўтаётган 31 ёшли ИИБ профилактика инспекторини «Дамас» уриб кетди. У кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

1584
0
ИИВ

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 31 ёшли ИИБ профилактика инспектори Равшан Боқиев «Дамас» уриб кетиши оқибатида вафот этди.  

ИИВ Матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, 1 сентябрь куни соат 23:00 ларда Пастдарғом тумани ИИБ профилактика инспектори Равшан Боқиев туман ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлида хизмат ўтаётган вақтида ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида бўлган «Дамас» автомашинаси инспектор ва 2 нафар фуқарони уриб юборган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Равшан Боқиев вафот этган.

«ИИВ раҳбарияти ва шахсий таркиби ўз хизмат вазифасини бажараётган ходимнинг бевақт ўлими муносабати билан яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 19 ёшли йигит «Ласетти»да ЙПХ инспекторини уриб юборган ва инспектор шифохонанинг реанимация бўлимида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.  

1584
0