• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 августа 2020

Президент метронинг Юнусобод линиясида бўлиб, янги бекатларни кўздан кечирди — фото

Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида метрополитеннинг Юнусобод линиясига ташриф буюрди.

1690
0
president.uz

Давлат раҳбари «Бодомзор» бекатидан янги «Туркистон» бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Бу йўл ҳамма нарсани тезлаштиради. Ҳаракатни ҳам, иқтисодиётни ҳам, ҳаётни ҳам», - деган Шавкат Мирзиёев.

Лойиҳанинг умумий қиймати 103,8 миллион доллар бўлиб, қарийб 3 километр метро йўли ҳамда «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари барпо этилган.

«Бу йўлни қуриш осон бўлгани йўқ, - деди президент. - Маблағ топиб, чет элдан мутахассислар олиб келиб, лойиҳани синчиклаб кўриб чиқдик. Икки йил давомида қурилиш бўлди. Энг муҳими, бу транспорт арзон, хавфсиз, қулай».

Мутахассислар қурилиш жараёни ва сифати ҳақида маълумот берди. Йўлнинг 850 метр қисми ерости сув кўп жойга тўғри келган. Шунинг учун илгари буни амалга ошириш имкони бўлмаган. Янги лойиҳада Германия технологияси қўлланилиб, сувли жойдан темир-бетон тюбинг қўйиш орқали ўтилган.

Қайд этилишича, метрополитеннинг Юнусобод йўналиши тўлиқ бўлмагани учун рентабеллиги юқори эмасди. Бугунги кунда Юнусобод туманида 340 мингдан зиёд аҳоли яшайди.

Иккита янги бекат орқали кунига 7,5 минг йўловчига хизмат кўрсатилади. Натижада автобуслар йўналиши оптималлашиб, автомобиллар тирбандлиги камаяди. Йилига 5,3 минг тонна зарарли газ атмосферага чиқишининг олди олинади.

«Умуман айтганда, Тошкент метрополитенидан кунига 240 минг йўловчи фойдаланади. Жами 21 километрдан иборат учта янги - Юнусобод, Сергели ва Қўйлиқ йўналишлари қурилиши натижасида яна 150 мингдан зиёд киши қамраб олиниши режалаштирилган», - дейилади хабарда.

1690
0