• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 26 августа 2020

Қамчиқда ёниб кетган “Исузу”да икки киши ҳалок бўлди

Машинанинг юкхонасида 8 тонна бетонга қўшиладиган кимёвий эритма борлиги маълум бўлган.

1384
0
ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кеча, 25 август куни соат 16:24ларда  A-373,  “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг 222,3 км. “Водий – Тошкент” йўналишида ҳаракатланган “Исузу” русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги темир тўсиққа бориб урилган.

Бунинг оқибатида ёнғин келиб чиққан. Автомашина ичидаги ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолатга аниқлик киритилганда, юк машинанинг юкхонасида 8 тонна қурилиш хом ашёси, яъни бетонга қўшиладиган кимёвий эритма борлиги маълум бўлган.

1384
0